Quantcast
Channel: Жиззах вилояти —Ўзбекистон "Адолат"социал-демократик партияси
Viewing all 297 articles
Browse latest View live

Маҳаллада тарғибот олиб бораётган БПТ

$
0
0

Партиямизнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, аъзолар сонининг ошиши, тарғибот-ташвиқот ишларининг муносиб тарзда олиб борилишида бошланғич партия ташкилотларининг ўрни беқиёсдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши таркибида ўзининг тарғибот-ташвиқот ишлари орқали партиянинг нуфузини ошириш ва аъзолар сонини кўпайишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган 10 та БПТ фаолият олиб бормоқда. Шундай БПТлардан бири Жиззах шаҳридаги “Олмазор” МФЙда фаолият юритмоқда. Ушбу бошланғич партия ташкилоти етмишдан ортиқ аъзоларни ўзида бирлаштирган. Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди Дастурида белгиланганидек, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини, ижтимоий-сиёсий мақомини янада оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу борада “Соғлом оила – соғлом авлод – соғлом келажак”, “Сизнинг бахт формулангиз”, “Ўз уйингни ўзинг асра”, “Аёл билан олам мунаввар”, “Қизлар тарбияси келажак пойдевори”,  “Маҳалла–менинг тақдиримда” каби мавзуларда турли  тадбирлар ва кўрик-танловлар ўтказиб келмоқда.

– Бизнинг бошланғич партия ташкилотимиз аъзолари  “Олмазор МФЙда истиқомат қилаётган 1050 та хонадонлардаги фуқароларга партиянинг мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ишларда аёллар иштирокини таъминлаш каби масалаларга кўмаклашиб келмоқда дейди, –БПТ раиси О.Нишонова.  – Бундан ташқари, партиянинг сайловолди Дастури ва Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш юзасидан  турли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. БПТ аъзолари томонидан олиб борилаётган амалий ишлар аъзолар сонининг кўпайиши, партиянинг юртимизда тутган ўрни ва нуфузини янада ошишида ўз самарасини кўрсатмоқда.

Мухтасар айтганда, қуйи ташкилот фаоллари ҳамфикрликда, жипслашиб мақсад сари интилишмоқда. Бу эса, аҳоли билан алоқани янада мустаҳкамлаш, партия сафларини юрт равнақи учун ташаббус кўрсатиб ишлайдиган аъзолар билан тўлдириш йўлида катта самара бермоқда.

Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилояти Кенгаши матбуот котиби

The post Маҳаллада тарғибот олиб бораётган БПТ appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.


“Бобурнома” – Осиёнинг тарихий тасвири

$
0
0

Ҳар бир давлат фуқароларининг тинч-тотув яшаши, дин ва эътиқодларининг эъзозланиши ва қадр топиши мамлакат юртбошисининг адолат тамойиларига асосланган ҳолда иш олиб боришларига боғлиқ. Халқ ва юрт  манфаатини ўйлаган ҳолда адолатли иш олиб борган Заҳириддин Муҳаммад Бобур  мамлакат аҳли томонидан ҳамиша эъзозланиб келинган. Унинг ўгитлари ва амаллари неча асрлар ўтсада аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Унинг нодир асарлари билан ёш авлод вакилларини кенгроқ таништириш мақсадида турли тадбирлар уюштирилиши анъанага айланган.

Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги “Сайилжойи” академик лицейида 14-февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 533 йил тўлиши муносабати билан “Буюк зотга таъзим” мавзусида ўтказилди. Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари Н.Жўраева, партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши фаоллари, лицей ўқитувчи ва талабалари ҳамда  ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад юртимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодини янада чуқурроқ ўрганиш, ижодига бўлган ҳурмат ва эътибор, ушбу сиймо вакилининг бизгача етиб келган нодир асарларининг маънавий ҳаётимиздаги аҳамияти  тўғрисида иштирокчилар билан яқиндан танишишдир.

Тадбирни кириш сўзи билан партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари Н.Жўраева очиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар, унинг бизгача етиб келган нодир асарлари ва уларнинг аҳамияти, ҳаётимизда тутган ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, ҳар бир асари ўзига хослиги билан бошқа асарлардан фарқ қилиши тўғрисида таниқли тадқиқотчи олимлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган. Услуби оддий ва мардона, шу билан ўз замондошлари биографиясини, уларнинг қиёфалари, урф-одатлари, интилишлари ва қизиқишларини кўзгуда акс этгандек аниқ ва равшан тасвирлайди. Бу жиҳатдан “Бобурнома” Осиёда чинакам тарихий тасвир намунасидир, деган фикрлар асосида ўз муносабатини билдирди.

Тадбирда иштирокчилар уч гуруҳга бўлиниб, таништирув, ғазалларни ифодали ўқиш, қўшиқ айтиш, кроссворд тузиш, ғазал ёзиш, расм чизиш шартлари бўйича беллашдилар. Ҳар бир шарт бўйича беллашган ўқувчилар ўз иқтидорларини намоён қилдилар.

Тадбирда иштирокчилар “Энг иқтидорли ўқувчи”, “Энг яхши рассом”, “Энг намунали ўқувчи” каби номинациялар бўйича партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Маърифат МАВЛОНОВА,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

The post “Бобурнома” – Осиёнинг тарихий тасвири appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

“Бобурнома” – Осиёнинг тарихий тасвири

$
0
0

Ҳар бир давлат фуқароларининг тинч-тотув яшаши, дин ва эътиқодларининг эъзозланиши ва қадр топиши мамлакат юртбошисининг адолат тамойиларига асосланган ҳолда иш олиб боришларига боғлиқ. Халқ ва юрт  манфаатини ўйлаган ҳолда адолатли иш олиб борган Заҳириддин Муҳаммад Бобур  мамлакат аҳли томонидан ҳамиша эъзозланиб келинган. Унинг ўгитлари ва амаллари неча асрлар ўтсада аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Унинг нодир асарлари билан ёш авлод вакилларини кенгроқ таништириш мақсадида турли тадбирлар уюштирилиши анъанага айланган.

Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги “Сайилжойи” академик лицейида 14-февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 533 йил тўлиши муносабати билан “Буюк зотга таъзим” мавзусида ўтказилди. Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари Н.Жўраева, партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши фаоллари, лицей ўқитувчи ва талабалари ҳамда  ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад юртимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодини янада чуқурроқ ўрганиш, ижодига бўлган ҳурмат ва эътибор, ушбу сиймо вакилининг бизгача етиб келган нодир асарларининг маънавий ҳаётимиздаги аҳамияти  тўғрисида иштирокчилар билан яқиндан танишишдир.

Тадбирни кириш сўзи билан партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари Н.Жўраева очиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар, унинг бизгача етиб келган нодир асарлари ва уларнинг аҳамияти, ҳаётимизда тутган ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, ҳар бир асари ўзига хослиги билан бошқа асарлардан фарқ қилиши тўғрисида таниқли тадқиқотчи олимлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган. Услуби оддий ва мардона, шу билан ўз замондошлари биографиясини, уларнинг қиёфалари, урф-одатлари, интилишлари ва қизиқишларини кўзгуда акс этгандек аниқ ва равшан тасвирлайди. Бу жиҳатдан “Бобурнома” Осиёда чинакам тарихий тасвир намунасидир, деган фикрлар асосида ўз муносабатини билдирди.

Тадбирда иштирокчилар уч гуруҳга бўлиниб, таништирув, ғазалларни ифодали ўқиш, қўшиқ айтиш, кроссворд тузиш, ғазал ёзиш, расм чизиш шартлари бўйича беллашдилар. Ҳар бир шарт бўйича беллашган ўқувчилар ўз иқтидорларини намоён қилдилар.

Тадбирда иштирокчилар “Энг иқтидорли ўқувчи”, “Энг яхши рассом”, “Энг намунали ўқувчи” каби номинациялар бўйича партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Маърифат МАВЛОНОВА,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

The post “Бобурнома” – Осиёнинг тарихий тасвири appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

“Ёш адолатчилар” юксак марраларни кўзламоқда

$
0
0

Юртимизда ёшларга ўз орзу, истакларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Шундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган тенгдошларимиз бисёр. Улардан бири, партиямиз аъзоси Лазиз Баратовдир.  Ёшлигидан  ихтирочи бўлишни орзу қилган Лазиз орзуларини амалга ошириш мақсадида ўқиб ўрганди, йиллар давомида ўз устида тинимсиз ишлай бошлади. 2013 йил Жиззах Политехника институтининг  Саноат технологиялари факультетига ўқишга кирди. Ўқиш давомида “Қуёш энергияси ва ундан  Ўзбекистонда фойдаланиш истиқболлари”, “Светофорларда сарфланадиган энергияни тежаш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида шамол генераторларидан фойдаланиш” каби ғоялари билан ташаббус кўрсатди ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий Кенгаши томонидан ўтказилган “Глобал иқлим ўзгаришларига мослашиш бўйича энг яхши ғоя”, “Камолот” ЁИҲ томонидан ўтказиб келинаётган “Юрт келажаги” каби кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

– Лазиз интилувчан талабаларимиздан бири,– дейди устози М.Анорбоев. – У ҳаракатчанлиги, излунувчанлиги билан бошқа талабалардан ажралиб туради. Лазиз ўзининг ғоялари, қизиқарли таклиф ва мулоҳазалари билан ўқитувчилар эътиборига тушган. Унинг таълим олиш жараёнида кўрсатаётган фаоллиги юртимизда ўтказилиб келинаётган турли кўрик-танловларда муносиб рағбатлантирилмоқда.

Партиянинг сайловолди дастурида белгиланганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП иқтисодиётга янги, энергия ресурсларини тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш тарафдори ва бу жараёнда энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантирувчи механизмлар яратиш, уй-жой коммунал соҳаси ва кундалик турмушда қуёш энергиясидан ҳамда бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлайди.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Лазиз Баратовдек  тенгдошларимизнинг Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда ўзининг фаоллиги билан иштирок этиши, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий–сиёсий жараёндаги бевосита иштироки орқали партия фаолиятига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

 

Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилояти Кенгаши матбуот котиби

The post “Ёш адолатчилар” юксак марраларни кўзламоқда appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Ватанга хизмат – муқаддас бурч

$
0
0

Ўзбекистон “Адолат” СДП Мирзачўл туман Кенгаши ва Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари  бирлашмаси Мирзачўл туман бўлинмаси билан ҳамкорликда 1989 йил 15 февраль Афғонистонда экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг тугатилганлиги муносабати билан Мирзачўл туманида жойлашган Хотира майдонида “Ватанга хизмат – муқаддас бурч” мавзусида хотира турнири бўлиб ўтди.

Унда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Р.Тўйчиев, вилоят Кенгаши раисининг 1-ўринбосари Ҳ.Шарипов, Мирзачўл туман Кенгаши раиси С.Баратов, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Мирзачўл туман бўлинмаси раиси А.Улжаев, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Хўжанова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Ш.Турсунов ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида иштирокчилар Мирзачўл туманида жойлашган Байналмилал жангчилари хотирасига барпо этилган ёдгорлик пойига  гуллар қўйдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган партиянинг туман Кенгаши раиси С.Баратов туманда партия ташаббуси билан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида сўз юритди:

– Ватанни ҳимоя қилиш — ҳар бир фарзанд учун муқаддас инсоний бурч эканлигини тушуниш, бу ишга бутун вужуд, қалб, имон-эътиқоди билан чоғланиш, сергак ва огоҳ бўлиб туриш етуклик ва баркамолликдан далолатдир. Бугунги кунда тобора кучайиб бораётган экстремизм хатарлари ва қонли тўқнашувларга қарши туриш, доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта, илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб борилаётган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин.

Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлинмаси раиси А.Улжаев диний экстремизмнинг оқибатлари, унинг юрт равнақига бўлган таъсири тўғрисида сўз юритар экан, тинчлик буюк неъмат эканлиги ва уни асраб-авайлаш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар, юртбошимиз ташаббуси билан ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўз юритди.

Тадбир давомида сўз олган меҳнат фахрийси А.Усмонов давр муаммоси бўлган диний экстремизмнинг мамлакат аҳлининг яшаш тарзига бўлган таъсири, унга қарши курашиш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Р.Тўйчиев Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, миллий армиямизни ислоҳ қилиш бўйича чуқур ўйланган, узоқ муддатга мўлжалланган комплекс дастурни босқичма-босқич амалга ошириш баробарида, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, уларнинг оила аъзолари эҳтиёжларига жавоб берадиган замонавий ҳарбий шаҳарчалар бунёд этиш, уларда ижтимоий, маиший ҳамда тиббий хизмат тизимларини яратиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ҳарбий хизмат муддатининг бир йил этиб белгиланиши, ҳарбий хизматга чақирилишнинг йилда бир марта амалга оширилиши, шартнома асосида харбий хизматни ўтаётганларнинг сони тобора ошиб бораётгани ва бошқа чора-тадбирлар натижасида жамиятимизда ёшлар орасида ҳарбий касбларга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганлигини таъкидлади.

Тадбир давомида партия сафига янги қабул қилинган аъзоларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди. Шунингдек, тадбирда ўзбек миллий кураши бўйича тумандаги барча умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида хотира турнирининг туман биринчилиги бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар ўзаро куч синашдилар. Ғолиблар тадбир сўнгида партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби

The post Ватанга хизмат – муқаддас бурч appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Партия тарихига назар ташланди

$
0
0

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Адолат СДП “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун”, “Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг” тамойилларига амал қилга ҳолда мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларида фаол иштирок этди, аҳолининг кенг қатламлари орасида обрў-эътиборга ҳамда мамлакат сиёсий майдонида ўзининг қиёфасига эга бўлишга ҳаракат қилди. Бугун ишонч билан айтиш мумкинки, ўтган давр ичида партия ғоявий жиҳатдан жипслашди, ташкилий тарафдан мустаҳкамланди, жойларда партия ҳақида аҳолининг хабардорлиги ортди, бу эса партия аъзоларининг сони ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия депутатлари сонини кўпайганида ҳам яққол намоён бўлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан   Жиззах давлат Педагогика институти қошидаги Сайилжойи академик лицейида партия ташкил топганининг 21 йиллиги муносабати билан “Адолат – ҳаётимизнинг бош меъзони, адолат – ҳар бир инсон учун” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, БПТ раислари, Жиззах шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими, вилоят Кенгаши аъзолари, ҳамкор муассасалар ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан партия вилоят Кенгаши раиси Р.Тўйчиев очиб, партиянинг дастурий мақсадлари неча йиллар давомида эзгулик йўлида хизмат қиладиган  жахон социал-демократик тамойилларининг энг эзгу ғояларини ўзида мужассамлаштирган. Партиянинг асосий шиорида кўрсатилганидек, эркинлик бор жойда адолат бор, адолат бор жойда бирдамлик бор, бирдамлик бор жойда эса албатта ривожланиш ва юксалиш бўлиши аниқ ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида инновацион технологияларни жорий этиш ғояси ёш изланувчиларни бефарқ қолдирмайди. Айниқса таълим сохасини моддий техник базасини яхшилаш, шаҳар ва қишлоқларда бир хил шароитга эришиш, тиббиётда аҳолининг репродуктив саломатлигини таъминлаш ва янги инновацион технологияларни жорий этиш каби эзгу мақсадлар мамлакатимизда ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳамохангдир, дея таъкидлади.

Тадбирда Жиззах шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими бадиий жамоа хонандалари Комилжон Олимжонов, Сардор Шамс, “Камолот” ЁИҲ “Камалак” болалар ташкилоти аъзолари Нигина Рустамова ҳамда Жиззах шаҳар Санъат коллежи ўқувчиси Ортиқбой Раҳимов ва коллежнинг доирачи ансамбли ўзларининг гўзал куй-қўшиқ ва рақслари билан иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах туман Кенгаши  депутати Дилмурод Каримқулов партия томонидан эришган ютуқлари тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида партия ишида ўзининг самарали меҳнати билан ибрат кўрсатган бир гуруҳ фаоллар “Партиянинг энг яхши ҳамкори”, “Ҳушовоз хонанда”, “Партиянинг энг фаол туман Кенгаши раиси” каби номинациялар бўйича партиянинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

                                               Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби

The post Партия тарихига назар ташланди appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Партия фаоли қандай бўлиши керак?

$
0
0

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг юртимизда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ташаббус кўрсатаётган аёлларимизни қўллаб- қувватлаш мақсадида олиб борилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини кўрсатмоқда.

Партиянинг шаҳар Кенгаши таркибидаги Жиззах давлат педагогика институти қошидаги Сайлжойи академик лицейида фаолият юритаётган БПТ партиянинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Ушбу БПТ томонидан ўтказилаётган ҳар бир тарғибот ишлари ва тадбирларда жамиятимиз ҳаётида фаол бўлган аёлларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш, рўзғор юмушлари ва фарзанд тарбияси билан банд бўлган аёлларимизда жамият ҳаётига дахлдорлик туйғуларини оширишга катта аҳамият берилаяпти.

Партиямиз сафларини кенгайтиришда ижобий таъсирга эга бўлган бундай тадбирларда ташаббускорлик кўрсатаётган аёллар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Бугунги кунда тиббиёт ва таълим тизимида минглаб маслакдошларимиз ва хайрихоҳларимиз аҳолининг саломатлигини сақлаш ва ёш авлоднинг жисмонан ва маънан соғлом вояга етишларида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Аввало ўзининг қизғин фаолияти билан кўпчиликда ҳавас уйғотган Д.Ҳакимова ибратли партиядошларимиздан бири. У  29 йиллик меҳнат фаолияти давомида ёш авлод вакилларига таълим-тарбия бериш билан бирга фаоллиги, интилувчанлиги билан муваффақиятларга эришиб келмоқда. Ҳозирда  Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати, депутатлик гуруҳи раҳбари ҳамда Жиззах давлат педагогика институти қошидаги Сайлжойи академик лицейида директор лавозимида ишлаб келмоқда. У ўз фаолияти давомида илмга чанқоқ, интилувчан, қобилиятли ёшларга яқиндан кўмак бериб келмоқда.

– Партия фаоли ҳаётда кузатувчан, синчков, ҳар бир масалани ҳар томонлама таҳлил қила олиши лозим, – дейди у. – Эътибор қилсангиз, оилада ўғил-қизлар кўпроқ оналар билан маслаҳатлашадилар. Шуларни инобатга олган ҳолда кўп вақтини фарзандлар тарбияси билан банд бўлган уй бекаларининг маънавий-сиёсий дунёқарашини кенгайтиришга ҳам эътибор қаратишимиз зарур.

Партия фаолиятида БПТ томонидан ўтказилаётган тушунтириш ва тарғибот ишларининг ўрни алоҳида. Ушбу БПТ аъзолари жамиятнинг ҳар бир аъзосида жамият ҳаётига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини оширишни мақсад қилган.

 

                Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби

The post Партия фаоли қандай бўлиши керак? appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Камар тақиш кимга фойда?

$
0
0

Ҳар биримиз бир кунда турли воқеа-ҳодисаларнинг гувоҳига айланамиз ва ушбу воқеа-ҳодисаларни ўзимиз учун таҳлил қиламиз.

Яқинда она қишлоғим Бахмалга бориш истаги билан Жиззах – Бахмал йўналишидаги таксига ўтирдим. Йўлда кетар эканмиз, кутилмаганда ҳайдовчининг йўл хавфсизлик хизмати бошқармасининг ҳодимларига яқинлашгач хавфсизлик камарини тақиб,  ЙХХБ ходимларидан йироқлашгач

ҳайдовчининг  хавфсизлик камарини бўшатгани эътиборимни тортди. Бу каби ҳолатга гувоҳ бўлар эканман, табиий бир  савол туғилади. Хавфсизлик камарини тақиш ДАН ходилари учунми? Хавфсизлик камари тақилмаган ҳолатда ЙХХБ ҳодимлари томонидан қандай жазолар қўлланилади?

Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ ЙХХБ ҚСБ инспектори, капитан Баҳодир Кулановга мурожаат қилдик:

Хавфсизлик камарининг қулайликлари шундаки, у бахтсиз ҳодисаларда ҳайдовчининг машинанинг олд ойнасига,  рул чамбарагига урилиши ва ҳайдовчининг тана аъзолари жароҳатланиши каби ҳолатларнинг олдини олади. Ҳайдовчилар фаолиятида хавфсизлик камарини тақмаганлик ҳолатлари кузатилса, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 1 қисмига мувофиқ хавсизлик камари тақмаганда энг кам иш ҳаққининг 5/1 баробари миқдорида жарима солинади.

Хавфсизлик камари фақатгина шаҳар ичида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи такси ҳайдовчиларини тақмаслик ва ҳайдовчи транспорт воситасини орқага ҳаракатлантираётганда тақмаслик имтиёзи бор. Юртбошимиз томонидан 2015 йилнинг 24 декабр куни 370-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди ва у жорий йилнинг 1-мартидан кучга киради. Ушбу қонунга нафақат ҳайдовчилар балки, йўловчилар хавфсизлигини кўзлаган ҳолда бир қанча қўшимча ўзгартиришлар  киритилди. Қонунда ҳайдовчилар, транспорт воситаси ичидаги йўловчиларнинг ҳам хавфсизлик камарини тақишда масъул қилиб белгиланди.

Ишлаб чиқилган ҳар бир қонун жамиятимиз, сиз ва бизнинг фаолиятимизда учрайдиган тартибсизликлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишни кўзлайди. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, ҳар биримиз ҳаётимиз ва фаолиятимизни тартибга солишга масъулмиз.

Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби

The post Камар тақиш кимга фойда? appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.


Депутат ёшлар даврасида

$
0
0

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бахмал туман Кенгаши ташаббуси билан Бахмал маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Депутат ёшлар даврасида” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда партиянинг туман Кенгаши раиси Акбар Мирзақобилов, Шерали Абилов, коллежнинг ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси А.Ахмурадов ва коллежнинг ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган партиянинг туман Кенгаши раиси Акбар Мирзақобилов партиянинг туман Кенгаши ташаббуси билан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ва уларнинг самараси, ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирда сўз олган  Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шерали Абилов оммавий маданиятнинг ёшларга таъсири, коллеж битирувчиларининг янги ғоялари орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлигини йўлга қўйиш ҳамда бу борада коллеж битирувчиларига яратилаётган имкониятлар тўғрисида сўз юритди.

Давра суҳбати талабалар томонидан берилган саволлар орқали бахс-мунозарага айланиб кетди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Тадбир сўнгида иштирокчиларга партиянинг сайловолди Дастури ва партия фаолиятини акс эттирувчи буклетлар тарқатилди.

Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби

The post Депутат ёшлар даврасида appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Ахборот хавфсизлиги борасидаги муҳим вазифамиз

$
0
0

Интернетнинг имкониятлари тобора кенгайиб бораётган бир пайтда барчамиз ундан турли мақсадларни амалга ошириш йўлида фойдаланмоқдамиз. Кимдир юртимизда ва дунё ҳамжамиятида рўй бераётган воқеа ҳодисалардан хабардор бўлиш, вақтни ўтказиш мақсадида фойдаланса, кимлардир бузғунчилик ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланмоқда. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шаҳримизда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, диний экстремистик мазмундаги сайтлар ва гуруҳлар тузоғига тушиб қолмаслик борасида партиямиз томонидан турли тарғибот-ташвиқот ишлари, тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири шаҳримизда жойлашган 14-мактабда “Интернет маъданияти ва ахборот хавфсизлиги муҳим вазифамиздир” мазусида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши раиси Ражаббой Набиев ҳамда мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда иштирокчилар интернетнинг қулайликлари, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ўз фаолиятини олиб бораётган террористик гуруҳлар орқали амалга оширилаётган қўпорувчилик ишлари ва унинг оқибатлари, мақсад ва вазифалари, юртимизда диний экстремизм ва терроризмга қарши олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида сўз юритилди.

Мен интернетдан асосан фанга оид маълумотларни излашда Kitob.uz, ziyonet.uz, referat.uz сайтидан фойдаланаман, – дейди мактаб ўқувчиси Дилшода Мелиева – Ушбу сайтлар менга маълум мавзуларни тўлиқ ўзлаштиришда, мавзу тўғрисида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлишимга ёрдам беради.

Бугунги кунда биз яшаётган асрда ёшларнинг маънавияти ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатишга мўлжалланган ахборот-психологик хуружлар ва таҳдидларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда интернет оламида кенг учраётган “кибержиноят”, “киберфирибгарлик”лар жиноятчилар ва жабрдийдаларнинг интернет-маданият меъёрларига риоя қилмаслиги оқибатида юзага келмоқда.

Бу ҳақда Юртбошимиз “Такрор – такрор айтишга тўғри келади – бундай кучлар ўз мақсадларига етиш учун шундай маккор  усусл-услуб ва замонавий ахборот технологияларини ишлатмоқдаки, уларнинг тазйиқларига дош бериш, бундай хуружларнинг ниқоби ва сир-асрорини очиб ташлаш, асл ниятларини англаш – бу ўта оғир ва мушкул вазифа бўлиб, уни адо этиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди”, дея алоҳида тўхталиб ўтгани ҳам бежиз эмас.

Бугун дунёнинг деярли барча мамлакатларига глобаллашув жараёни ниқоби остида бузғунчилик ва ахлоқсизликни тарғиб қилаётган турли ахборотлар кириб келмоқда. Бу жараёнда нияти бузуқ гуруҳлар ўз олдига бошқа халқларнинг маънавияти, маъданияти, турмуш тарзи, хаттоки дунёқарашини ўзгартириш мақсадида айнан ёшлар қатламини ўз ҳаракатларининг объектига айлантиришни мақсад қиладилар.

Ота-оналаримизнинг фарзандлар вақтини бесамар ўтаётганлиги ва уларга бўлган маълум маънодаги эътиборсизлиги ёшларимизнинг турли диний экстремистик оқимларга кириб кетаётганлигининг асосий сабабларидан бири бўлса не ажаб. Биз бу билан уларни айблаш ёинки интернетга киришни тақиқлаш лозим деган фикрдан йироқмиз. Айтмоқчи бўлганимиз фарзандлар тарбиясига бирдек масъул бўлайлик.

Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши матбуот  котиби

The post Ахборот хавфсизлиги борасидаги муҳим вазифамиз appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Соғлом она – соғлом оила –соғлом келажак

$
0
0

Юртимизда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг тиббий маъданиятини ошириш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, қизларимизни эрта турмушга чиқишининг олдини олиш ва унинг оқибатлари билан таништириш мақсадида жойларда кенг кўламли тарғибот ишлари, тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтакор туман Кенгаши ташаббуси билан “Эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Б.Шарипов, партиянинг “Аёллар қаноти” раиси Гулчехра Рустамова, туман хотин-қизлар қўмитаси вакили Малика Андиқулова, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими вакили Санобар Умрзоқовалар иштирок этдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган партиянинг Пахтакор туман  Кенгаши раиси Б.Шарипов йиғилганларни партиянинг устувор мақсад ва вазифалари, партия томонидан олиб борилаётган тарғибот ишларининг самараси билан таништириб ўтди.

Тадбирда сўз олган туман хотин-қизлар қўмитаси вакили Малика Андиқулова туманда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, тиббий маъданиятни юксалтириш ва ёшларнинг никоҳга оид тушунчаларини кенгайтириш, эрта никоҳнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар тўғрисида сўз юритди.

Маълумотларга қараганда, қизларнинг 16-18 ёшларда она бўлиши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши аниқланган. Кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзандни дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқади. Қиз болаларнинг жисмонан ва руҳан оналикка тайёр бўлмасдан оила қуришлари кўпинча туғруқ жараёнида жиддий муаммолар пайдо бўлиш хавфининг ортишига сабаб бўлади.

Президентимиз таъкидлаганидек, юртимизда қиз болаларнинг – бўлғуси оналарнинг ҳам жисмонан, ҳам маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг ўрта мактабдан сўнг лицей ва коллежларда албатта таълим олишини таъминлаш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилган ўта муҳим вазифалардан биридир. Шу сабабли қизларимизда  эрта турмушга чиқиш ҳолатларининг олдини олиш, қизиқишлари бўйича маълум касбга йўналтириш ва бу борада жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш зарур.

Mаърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби

The post Соғлом она – соғлом оила –соғлом келажак appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Давлат сиёсатининг муҳим йўналиши

$
0
0

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини ислоҳ этишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизнинг 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида айтган мана бу фикрларини келтириб ўтишни  жоиз деб биламиз: Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига ҳар йили сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 10-12 фоизни ташкил этмоқда. Бу ЮНЕСКОнинг мамлакатни барқарор ривожлантиришни таъминлаш учун таълимга йўналтирилиши зарур бўлган инвеститциялар миқдори бўйича тегишли тавсиялардан, яъни 6-7 фоиздан қарийб 2 баробар кўпдир.

Юртбошимизнинг бу таъкидлари ҳар қандай кишининг қалбини қувончга тўлдириб, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини жўш урдиради. Айниқса, ўз тақдирини халқ таълимига бахшида этган инсон учун давлатимиз рахбарининг юқорида қайд қилинган сўзлари алоҳида қимматга эга.

Мен ҳам билимли, баркамол, маданиятли ёшларни тарбиялашдек шарафли касбни танлаганлигимдан ниҳоятда хурсандман. Ўқитувчиликни эъзозлаб, ҳаётда кам бўлганим йўқ. Оддий ўқитувчиликдан мактаб раҳбари даражасига кўтарилдим. Сайловчилар менга юксак ишонч билдириб, халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайлашди.

Сайлов округимиз ҳудудида 9 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, Лалмикор саноат касб-ҳунар коллежи, Жиззах Политехника институтига қарашли 2-сонли академик лицей жойлашган. Биргина сайлов округи ҳудудидаги умумтаълим мактабларида 302 нафар ўқитувчи халқимизнинг фарзандларига таълим–тарбия беришда фидойилик кўрсатиб келишаяпти. Уларнинг аксарияти олий маълумотли, юқори тоифага эга педагоглардир.

Ҳам устоз, ҳам депутат сифатида келажагимиз эгаларининг  комил  инсон бўлиб етишишлари йўлида астойдил хизмат қилишни муқаддас бурчим, деб ҳисоблайман. Мактабларимизда, болалар боғчалари, касб-ҳунар коллежи ва академик лицей жамоаларида ҳар чоракда депутатлик ҳисоботини бериб боряпман. Учрашувларда сайловчилар томонидан кўтарилган муаммолар ечимини топиш мақсадида юқори ташкилотларга депутатлик сўровлари билан мурожаат қилаяпман.

Депутатлик сўрови асосида Лалмикор – Маржонбулоқ шаҳарча фуқаролар йиғини оралиғидаги 800 метрли йўлни таъмирлаш 2016 йил режасига киритилди. Бу бевосита шу ҳудуддаги мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари учун қулай шароитларни келтириб чиқарди.

Билимли, баркамол авлодни тарбиялаш ўқитувчидан юксак иқтидорни, тинмай ўқиб, изланишни талаб этади. Бундай устоз-мураббийлар ҳудудимизда кўплаб топилади.

Шулардан бири 27-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Нилуфар Жабборқуловадир. У ўтган йили “Энг яхши бошланғич синф ўқитувчиси” кўрик-танловининг Республика босқичида муваффақиятли иштирок этди.

Туманимиздаги 45, 87-умумтаълим мактаблари, 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўтган йили капитал реконструкция қилинди, 60-мактаб учун спорт зали қурилди. “Соғлом она ва бола йили”да 5 та умумтаълим мактабини реконструкция қилиш, 4 та мактаб учун спорт зали қуриш мўлжалланган.

Билим даргоҳларимизда инглиз тили фани ўқитувчиларига эҳтиёж бор. Шуни ҳисобга олиб, 2015-2016 ўқув йилида олий ўқув юртларининг хорижий тиллар факультетини битираётган ёшлар билан шартномалар тузиш, шу асосда уларни мактабларимизга жалб этиш чора-тадбирлари кўрилаяпти.

Хуллас, ҳар томонлама маънавий етук ёшларни тарбиялаш биринчи навбатда ўқитувчилар зиммасидаги долзарб вазифа. Шундай экан, таълим соҳаси вакили, депутат сифатида бутун куч имкониятимизни бу масъулиятли ишга сарфлашимиз лозим.

 

Нигора Бозорбоева,

Ғаллаорол туманидаги

 73-умумтаълим мактаби директори,

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати.

The post Давлат сиёсатининг муҳим йўналиши appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Фаол фуқаролик позициясини ҳар бир сафдошимиз намоён этмоқда

$
0
0

Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Арнасой туман кенгашида 300 нафарга яқин сафдошларимизни муштарак мақсадлар билан бирлаштирган 8 та бошланғич партия ташкилоти бор. Туманда партия фаоллари бир қатор ташкилот ва муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бораётганлиги қуйи бўғинлар фаолиятида яхши самараларга эришиш имконини кенгайтирмоқда.

Бундай ҳамкорлик натижаларини, хусусан, тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчанлигини ошириш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш ва ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид фойдали таклифларнинг рўёбга чиқишида кўриш мумкин.

“Дўстлик” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида 40 нафар сафдошимизни бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти тумандаги фаол БПТлардан бири саналади.

— Айни пайтда, туман ФҲДЁ бўлими, қишлоқ врачлик пункти, ўқув муассасалари мутахассисларини жалб этган ҳолда тарғибот-ташвиқот тадбирларини мазмунан бойитиш, ҳаётий долзарб масалаларда жамоатчилик фикрини шакллантиришга астойдил интилаяпмиз, — дейди мазкур БПТ раиси Ўғилой Жумашева. — Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида илм-маърифатни тарғиб этиш, оилада соғлом муҳитни қарор топтириш, ёшларнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш, интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсадида уюштирилган бир қанча тадбирлар қизғин мулоқотларга айланганлигини таъкидлаш жоиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, банк муассасалари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари иштирокида ўтган тадбирлар ҳақида ҳам шундай фикрларни айтиш мумкин. Ўз навбатида, фуқароларнинг тиббий, ҳуқуқий билимлари, сиёсий фаоллиги ортиб, айниқса, ёшларда ижтимоий жараёнларга дахлдорлик ҳисси кучаймоқда.

Бошланғич партия ташкилоти ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 15 нафардан ортиқ ўғил-қизларни фермер хўжаликларига ишга жойлаштиришда, қишлоқда янги “Гўзаллик салони” иш бошлашида ташаббус кўрсатганлиги эътиборга молик. Айни пайтда, маслакдошларимиз ташаббуси билан мутасадди ташкилотлар кўмагида барпо этилган янги тикув цехи иш бошлаш арафасида турибди. Демак, қишлоқда янги иш ўринлари сони яна ортади.

Шу билан бирга, ушбу БПТ аъзолари ташкилотчилигида инновацион ғояларни ривожлантиришга қаратилган “Менинг бизнес-ғоям”, “Инновацион тараққиёт — иқтисодиёт истиқболи” каби мавзулардаги тадбирлар билимдон ва иқтидорли ёшларни ўз интеллектуал салоҳиятини намоён этишга рағбатлантираяпти.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, сиёсий кучнинг таянчи бўлган БПТларнинг жойларда кўпчиликнинг ишончи ва эътиборини қозониши шу ҳудудда партиянинг мавқеини мустаҳкамлаб, унинг ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Маърифат МАВЛОНОВА,

Жиззах вилоят кенгаши

матбуот котиби

The post Фаол фуқаролик позициясини ҳар бир сафдошимиз намоён этмоқда appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Меҳр-мурувват ва саховат байрами

$
0
0

Фасллар келинчаги бўлган баҳор фасли ўзининг гўзаллиги билан бошқа фасллардан ажралиб туради. Баҳор таровати, шукуҳидан сўзлаётган Наврўз айёми муносабати билан маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Миллий таомларимиздан бўлган ҳалим, сумалак, кўк сомсалар тайёрланиб, жойларда сайллар уюштирилмоқда. Юртимизнинг барча жойларида, шаҳар ва қишлоқларида, маҳаллаларда Наврўз байрами кенг нишонланмоқда.

Юртбошимиз таъбири билан айтганда барчамиз доимо орзиқиб кутадиган ва катта хурсандчилик, шодиёна билан ўтказадиган Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик миллий қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодаси бўлиб келмоқда.

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах давлат Педагогика институти қошидаги 2-сонли академик лицейида Наврўз-меҳр-мурувват ва саховат байрами мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раис ўринбосари Н.Жўраева, партиянинг Жиззах шаҳар ва Жиззах туман Кенгаши раислари, Жиззах маданият ва аҳоли дам олиш маркази хонандалари, Жиззах Санъат коллежи ўқувчилари ҳамда лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, ОАВ вакиллари  иштирок этдилар.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари Н.Жўраева кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида Президентимизнинг 1990 йил 3 майдаги Фармонига мувофиқ Наврўз умумхалқ байрами бўлиб, ҳар йили 21 март дам олиш куни деб эълон қилинди ва ҳар йили пойтахтимизда ўтказиладиган тантаналар кўплаб мамлакатларга телеэфир орқали транслация қилинмоқда. Вилоятлар маркази, туманларда, қишлоқларда, маҳаллаларда ва оилаларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, чет эллик сайёҳлар Ўзбекистонга айнан Наврўз байрамини нишонлаш пайтида келишни исташар экан. ЮНЕСКО томонидан Наврўз инсониятнинг номоддий маданий меъроси рўйхатига киритилгани, 21 март Халқаро Наврўз куни деб эълон қилингани ҳам шундан далолат беради, дея таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда сўз олган партиямиз фаолларидан, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Лазиза Шавкатова ҳамда Жиззах Политехника институти талабаси Лазиз Баратовлар бугунги кунгача эришган ютуқлари ва бунда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўрни тўғрисида сўз юритди ҳамда йиғилганларни Наврўз айёми билан самимий муборакбод этди.

Тадбирда Жиззах Санъат коллежи ўқувчилари ва Жиззах маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги бадиий жамоа аъзолари ўзларининг гўзал куй-қўшиқ ва саҳнавий чиқишлари билан тадбирга ўзгача кўрк бағишладилар.

Тадбир сўнгида партиямиз фаолларига эсдалик совғалари топширилди.

Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби.

The post Меҳр-мурувват ва саховат байрами appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги

$
0
0

Глобаллашган ахборот муҳити шароитида ёшларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга  бўлган қарашларини шакллантириш, ёшларга ахборот олиш ва тарқатиш борасида йўл-йўриқлар кўрсатиш, ахборот оламида ёшларнинг  иштирокини кенгайтириш ҳамда уларда интернет тармоғи орқали бўлаётган турли мафкуравий тахдидларга қарши  ғоявий иммунитетни мустаҳкамлаш каби вазифалар бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга.

  Жиззах туманида Ўзбекистон “Адолат ” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги – муҳим вазифамиздир!” мавзусида давра сухбатида ҳам шулар ҳақида фикр алмашилди. Жиззах туман партия ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда халқ депутатлари Жиззах туман Кенгаши депутатлари, туман ИИБ масъул ходимлари, партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, талаба ва ўқувчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Унда сўзга чиққан халқ депутатлари Жиззах туман Кенгаши депутати Д.Каримқулов ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳаётий зарурати, ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил тўхталиб, ахборот-коммуникация воситалари кенг ривожланган ҳозирги кунда уларнинг имкониятларидан тўғри фойдаланиш, ёшларни инсон маънавиятига ёт ғоялар таъсиридан асраб-авайлашда барчамиз масъулликни англашимиз кераклигини таъкидладилар.

 Тадбир ёшларда жўшқинлик, ижтимоий-сиёсий фаоллик, ёшларни ўз олдига қўйган вазифаларга бўлган масъулиятни янада оширди ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Э.Абдурасулов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах туман Кенгаши раиси

The post Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.


Бошқарувдаги очиқлик адолатни таъминлайди

$
0
0

Бугун биз демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз, албатта, ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини яхши тасаввур этамиз.

Маълумки, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи инсоннинг ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий фикрини тарқатиш ҳуқуқ ва эркинлигини ўзида мужассам этиб, бу Ўзбекистон Республикасида демократик жамият асосларини барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида, айниқса, охирги 10 йилда оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Юртимизда аввало оммавий ахборот воситалари ривожини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандардларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Ушбу даврда оммавий ахборот воситаларини эркин ва жадал ривожлантиришга, ахборот олиш соҳасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган 10 га яқин қонун хужжатлари қабул қилинди.

“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз олиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқларини амалга оширишда, шунингдек, ахборотнинг муҳофаза қилинишини, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

Сўнгги йилларда янги таҳрирдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга, шунингдек, “Телекоммуникациялар тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунчилик хужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг, ахборот технологиялари ва тизимларини қўллаган ҳолда, ахборот ресурсларидан фойдаланиш механизмларини белгилаб берган янги тахрирдаги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинишини оммавий ахборот воситаларини модернизация қилишни жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

“Давлат ҳокимияти ва  бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилиш бўлиб, мазкур қонуннинг жорий этилиши ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, давлатнинг ички ҳамда ташқи сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини, мамлакатимиз ва хорижда кечаётган воқеа-ҳодисалар хусусида фикрлар хилма-хиллиги ва сиёсий плюрализмни ҳисобга олган ҳолда таъминлаши зарур эди.

Ушбу қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган. Мамлакат раҳбари томонидан 2014 йилнинг 5 май куни имзолаган ҳамда 2014 йил 6 майдан кучга кирган.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши ўз навбатида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтирди.

Ушбу қонун давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор  қилиб бориш тартибини аниқ белгилаб берди ҳамда аҳолининг, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминлади.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун 4 боб 24 моддадан иборат бўлиб, унда 1-боб “Умумий қоидалар” (1-10- моддалар), 2-боб “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари  фаолиятининг очиқлигини таъминлаш тартиби” (11-17 моддалар), 3-боб “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаоллиги тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш тартиби” (18-20 моддалар), 4-боб  “Якунловчи қоидалар” (21-24-моддалар) белгиланган.

Қонуннинг асосий мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги  муносабатларини тартибга солишдан иборат ҳамда асосий вазифалари қуйидагилардир:

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилаш;

Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан татбиқ этилади.

Мазкур қонунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот, ахборотдан фойдаланувчи ва унинг ҳуқуқлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизмати, сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби, унга қўйиладиган талаблар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ва  бошқалар белгилаб берилган.

Мухтасар айтганда, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилингани оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга, фуқароларнинг сўз эркинлиги ва танлаш эркинлигини таъминлашга қаратилган конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беради.

 

 

Ж.Одилов,

Жиззах вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

The post Бошқарувдаги очиқлик адолатни таъминлайди appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Ижтимоий шериклик – фуқаролик жамиятининг асосий шарти

$
0
0

“Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш, уларнинг ролини кучайтиришда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади”, деган эди Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги маърузасида. Мамлакат раҳбари 2014 йилнинг 25 сентябрь куни имзолаган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун 2015 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди.

Ушбу қонунни ишлаб чиқаришда энг аввало ижтимоий шериклик соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти, бу борада миллий қонунчилик умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилган.

Ўрганиш натижалари юртимизда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан муносабатларига доир масалалар юздан ортиқ норматив – ҳуқуқий хужжатда мустаҳкамланганини кўрсатди.

Масалан, қарорлар қабул қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки масаласи “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунларда ўз аксини топган.

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун 5 боб ва 30 та моддадан иборат бўлиб, 1-боб умумий қоидаларга бағишланган. Ушбу бобда қонуннинг мақсади, ижтимоий шерикликнинг тушунчаси, субъектлари, асосий принциплари ва соҳалари очиб берилган.

Хусусан қонуннинг 3-моддасида ижтимоий шерикликка қуйидагича таъриф берилган. Ижтимоий шерикликка давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шу жумладан тармоқ, худудий дастурларини, шунингдек норматив ҳуқуқий хужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир. Қонунга мувофиқ ижтимоий шерикликнинг субъектлари сифатида бир томондан давлат органлари, иккинчи томондан эса нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этадилар.

Қонуннинг 2-боби ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари ва уларни амалга ошириш тартибини белгилайди. Унда ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари сифатида;

-ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ва норматив ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки;

-нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари вакилларининг давлат органлари хузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик маслаҳат органлари фаолиятида иштирок этиши;

-ижтимоий шериклик субъектлари томонидан биргаликда тадбирлар, маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш;

         -ижтимоий шериклик субъектлари томонидан битимлар ва шартномалар тузиш, биргаликдаги лойиҳалар ва режаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

-ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, ахборот алмашиш кабилар белгиланиб, уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари кўрсатилган.

Қонуннинг 3-бобида ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган. Унда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг турлари кўрсатилиб, улар орасида нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини мулкий, ахборот, маслаҳат, ташкилий ва ўқув-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари акс эттирилган.

Масалан, 13-моддада ижтимоий шериклик соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига қонун хужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида давлат мулки текин ёки имтиёзли шартларда вақтинча фойдаланишга берилиши мумкинлиги белгиланган. Бу эса давлат томонидан нодавлат секторга бериладиган салмоқли ва муҳим мулкий кўмакдир. Айниқса, доимий иш жойига (бино офис) эга бўлмай, сарсон бўлиб юрган нодавлат нотижорат ташкилотлар учун бу кўмакнинг аҳамияти беқиёс.

Бундан ташқари, қонуннинг ушбу бобида Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва ушбу фонд маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясига ўхшаш тузилмаларни жойларда ҳам тузиш назарда тутилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, қонунда давлат субсидияси, давлат гранти, давлат ижтимоий буюртмаси ва уларни бериш тартиби мустаҳкамланди.

Ушбу масалада яна бир янгилик шуки, эндиликда давлат гранти ва давлат ижтимоий бюртмаси нафақат Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан, балки жойларда ташкил этиладиган жамоат фондлари орқали ҳам берилиши белгиланди. Бу эса узоқ туманларда жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат иқтисодий кўмагини олиш учун марказга келиб-кетиш билан боғлиқ сарф-харажатларини ва вақтларини тежаш имконини беради.

Қолаверса, грант танловларининг жойларда ташкил қилиниши маҳаллий давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга қизиқишини орттирди. Уларнинг фуқаролик жамияти институтлари томонидан кўтарилаётган турли хил муаммолардан хабардор бўлиб боришига ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш чораларини кўришга ёрдам беради.

Қонуннинг 4-бобида ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари санаб ўтилган. Эътиборлиси шундаки, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ҳуқуқлари давлат органлариникига нисбатан қарийиб икки баробар кўп, мажбуриятлари эса икки баробар кам белгиланган.

Масалан, 23-моддада нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг турли масалалари бўйича ташаббуслар билан чиқиш, давлат органларига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилган бўлса, 26-моддада бундай ташаббус ва таклифларни кўриб чиқиш давлат органларининг мажбурияти сифатида белгиланган.

Қонуннинг охирги –  5-бобида якунловчи қоидалар берилган. Ушбу боб асосан қонунчилик техникаси ва амалиётидан келиб чиқиб киритилган бўлиб, низоларни ҳал этиш, ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик, қонун хужжатларини ушбу қонунга мувофиқлаштириш ҳамда қонуннинг кучга кириши масалаларини тартибга солади.

Албатта, ушбу қонун мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш бўйича ўтказилаётган кенг кўламли ишлар самарадорлигини оширишга, катта ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ва қонун хужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш жараёнида аҳолининг кенг қатламлари манфаатларининг ҳар томонлама ҳисобга олинишига хизмат қилиши шубҳасиздир.

 

Ш.Эшимов,

Жиззах вилоят адлия

бошқармаси жамоат нодавлат

нотижорат ва диний ташкилотлар

бўлими бошлиғи

The post Ижтимоий шериклик – фуқаролик жамиятининг асосий шарти appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Мирзачўлдаги соғлом жамият тарғиботи

$
0
0

Мирзачўл туманидаги мавжуд 4 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва 8 та қишлоқ фуқаролар йиғинларида партиянинг туман Кенгаши томонидан “Соғлом оила – соғлом жамият – порлоқ келажак” мавзусида давра суҳбатлари ва партиядан сайланган депутатлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Тадбирларда маҳаллаларда соғлом авлод тарбияси, ёшлар бандлиги ва атроф – муҳит озодалиги, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини юксалтириш орқали ҳар томонлама соғлом муҳитни шакллантириш масалалари доирасида фикр-мулоҳазалар юритилмоқда.

– Мамлакатимизда инсон саломатлиги биринчи даражали масалалар сирасига кирганлиги боис, туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифат даражаси кундан кунга юксалиб бормоқда. Мана шундай ғамхўрликлар натижасида туманимизда халқимизнинг узоқ умр кўриши таъминланмоқда, – дейди партия туман Кенгаши депутати Холмўмин Абдураимов.

Маълумки, аҳоли турмушининг сифат даражасини яхшилаш, ҳар бир оила учун муносиб яшаш шароитларига эришиш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг адолатли меъзонларини қарор топтириш орқали жамият фаровонлигини таъминлаш “Адолат” СДП дастуридаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шу ўринда 44 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган туманда экологик мутаносибликни таъминлаш, санатория, коммунал-ободонлаштириш идоралари ишини такомиллаштириш, кичик бизнесни диверсификациялаш ва модернизациялаш орқали даромадли иш ўринларини кўпайтириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида кичик инновацион корхоналарни ташкил этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш лозимлигини билдирди.

Ҳар сафар ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ёки долзарб муаммони ҳал этишда, жамоатчилик назоратини ўтказишда партиянинг бошланғич ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Қуйи партия ташкилоти фаолияти учун яна бир муҳим жиҳат – ижрони назорат қилиш, ҳисобдорликни таъминлаш, деб билади.

Хусусан, тарбияда ота-она ибрати, ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи ва масъулиятини тўлиқ ҳис этиш нақадар муҳим экани назарда тутилмоқда. Оиланинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш она ва бола соғлигини таъминлашнинг муҳим шарти саналади. “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигини тизимли тарзда олиб бориш энг зарур ишлар сирасига киради.

Қизғин муҳокама, фикр алмашув тарзда ўтказилаётган учрашув, давра суҳбатлари ва семинарларда мавзуга оид таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланиб, зарур тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

 

 

Сирғабой Баратов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Мирзачўл туман Кенгаши раиси

 

The post Мирзачўлдаги соғлом жамият тарғиботи appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Сайловчи парламентдаги вакили билан ҳамнафас

$
0
0

Депутатларнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда сайловчилар билан учрашиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва уларнинг ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар юртимиз ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда, депутатларнинг сиёсий фаолият доирасида амалга оширилаётган ишларни холис баҳолашдан келиб чиққан ҳолда уни янгича мазмун-моҳият билан бойитишда уларнинг сайловчилар билан учрашуви муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутати Тўлқин Абдусатторов жойларда сайловчилар билан учрашиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда Президентимиз рахбарлигида амалга оширилаётган улкан ва залворли ишлар ва уларнинг мазмун-моҳияти хусусида, жумладан иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган улкан ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек, фуқароларнинг парламент фаолияти билан боғлиқ маълумотлардан кенгроқ хабардор бўлиши, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, хуқуқий демократик давлатчилигимиз асосларини янада мустаҳкамлашга йўналтирилаётган амалий ишлардан хабардор қилиб, фуқароларни ўйлантираётган масалалар ҳамда уларнинг ечимига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Учрашувда иштирокчилар томонидан мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиш лозимлиги, дунёда бўлаётган жараёнлар, давлатимиз раҳбарининг минтақада ва ер юзида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар юритилди.

Ўз сайлов округидан сайланган партиямиз депутати Тўлқин Абдусатторов Ғаллаорол ва Бахмал туманларида сайловчилар билан ўтказган учрашувларда ижтимоий соҳа муассасаларидаги муаммолар ва уларнинг ечимларига асосий эътиборни қаратди. Ғаллаорол туманидаги “Хонимқўрғон”, “Бахт”, “Ғофур Ғулом”, “Самарқанд”, “Лалмикор”, “Дўстлик”, “Аламли” МФЙлари ҳудудларида ўтказилган  учрашувларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги қонунлар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш, қишлоқ врачлик пунктларини моддий техник базасини яхшилаш, тиббий асбоб-анжомлар билан таъминлаш борасида фикрлашув ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда туманда бунёд этилаётган замонавий саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги соҳасини янада юксалтириш борасидаги ислоҳотлар, шаҳар ва қишлоқларимиз ҳаётини бутунлай ўзгариб бораётгани, қишлоқ жойларида бунёд этилаётган замонавий намунали уйлар, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида олиб борилаётган улкан ва тизимли ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашув давомида сайловчилар соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасаларини иссиқлик манбаи билан таъминлаш, “Бахт” МФЙнинг маъмурий биноси мавжуд эмаслиги, “Ғофур Ғулом” МФЙда болалар майдончаси қуриш, фуқароларнинг мурожаатларининг ҳал этилиши, Ғаллаорол туманида жойлашган 22-мактабнинг филиалини қуриш, Ғаллаорол туманида жойлашган 16-мактабни капитал тамирлаш, “Ғубдин” ҳамда “Нурафшон” МФЙда қишлоқ врачлик пунктини қуриш, баъзи қишлоқ фуқаролар йиғинидаги газ таъминотининг қониқарли эмаслиги, уй-жой коммунал хўжалигига оид масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатга мурожаат этишди.

Бундан ташқари, учрашув давомида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар, парламентимиз томонидан сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар ва уларнинг мамлакатимизда турли соҳаларини янада ривожлантиришидаги ҳамда халқимиз турмуш даражасини яхшилашга қаратилган қирралари хусусида ҳам фикрлар билдирилди.

Шу билан биргаликда келажагимиз бўлган ёшларимизни ўқишлари, билим олишлари ва жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилган шарт-шароитлар, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли  ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек депутат ўз сайлов округида қабул қилинаётган қонунларнинг жойлардаги ижроси, яъни қандай қонун ва тегишли нормаларга эҳтиёж сезилаётгани, сайловчиларни ўйлантираётган масалаларни ҳам ўрганиб, уларнинг бартараф этиш йўллари тўғрисида фуқаролар билан ўзаро фикр алмашди.

 

Маърифат МАВЛОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби

The post Сайловчи парламентдаги вакили билан ҳамнафас appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Ижтимоий тармоқларнинг инсон тарбиясига таъсири

$
0
0

ХХI аср – техника, компюьтер асри. Интернетдан керакли маълумотларни тўплаш, дунё янгиликларидан бохабар бўлишга нима етсин. Ёшларимизни билимли ва турли хил кашфиётлар, тажрибалар, дастурлар тайёрлашлари учун турли йўналишдаги сайтлар мавжуд, аммо ташвишли томони шундаки, ҳамма ҳам бу нарсани тўғри талқин қилмаяпти.

Интернетга қизиқиши ортгани сайин ундан қандай мақсадни кўзлаб иш юритилаётгани ёшларнинг ўзига ҳам қоронғу. Уларнинг наздида барча сайтлар ҳам маънавият уруғини сочувчи, яхшиликка етакловчи маёқ бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, ўргимчак тўри каби ўз домига тортиб олаётган турли хил оқимлар, бизга нотаниш бўлган ўйинлар, беҳаё фильмлар ақл бовар қилмас даражада ёшлар қалбини жуда тез ва осон забт эта олди.

Яна бир муаммоли томони – мулоқот маданиятига путур етаётгани. Ижтимоий тармоқлардаги мулоқотлар тили  асосан шевага хос сўзлашув, жаргонлардан иборат. Афсуски вояга етмаган ёшлар орасида маънавий бузуқлик ва ахлоқсизликнинг тарғиб этилаётгани айниқса ачинарли ҳолат. Бунга сабаб, ижтимоий тармоқлардаги бемаъни суҳбатлар, беҳаё суратларнинг жойлаштирилишидир.

Биз интернетдан фойдаланувчиларга, айниқса ёшларга глобал тармоқда фойдаланишда чеклов қўйиш керак, деган фикрдан мутлақо йироқмиз. Балки уларнинг технологик онг маданиятини ошириш ва маънавиятини юксалтиришни назарда тутаяпмиз. Мазкур мавзуда партия томонидан кўплаб тадбир ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Келажагимиз эгалари ҳисобланган ёшларнинг тарбиясига, уларнинг баркамол авлод бўлиб шаклланишига масъул бўлган барча инсонлар бу борада жон куйдирса, бирон бир самарага эришиш мумкин. Зеро, ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш жамият олдидаги бурчимиздир.

 Д.Холиқова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Дўстлик туман Кенгаши раиси

The post Ижтимоий тармоқларнинг инсон тарбиясига таъсири appeared first on Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси.

Viewing all 297 articles
Browse latest View live